Бекободда ота ва бола сабабсиз пичоқланди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковНож в руке мужчины
Нож в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Натижада ота ва бола касалхонага ётқизилганлар. Кўрилган чоралар натижасида жароҳат етказган уч нафар шахс ҳам қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида уч нафар маст киши фуқарога пичоқ билан ҳамла қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“26 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Х.М., бирга яшовчи қариндоши Ҳ.Ю. ва қўшниси А.А.лар маст ҳолда Иқтидор кўчасидан ўтувчи темир йўл кесишмаси олдида ҳеч бир сабабсиз фуқаро Ж.Я.га пичоқ билан ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган отаси Ҳ.Я.нинг юз қисмига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар”, - дейилган хабарда.

Натижада ота ва бола касалхонага ётқизилганлар. Кўрилган чоралар натижасида жароҳат етказган уч нафар шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда қиз ўз отасини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0