Беҳзод Мусаев солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Янги раҳбар Шавкат Мирзиёевга содиқ, кенг дунёқарашга эга мутахассис эканлиги таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Давлат солиқ қўмитасига янги раис тайинланди, деб хабар қилди Солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.

Ушбу лавозимга солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Беҳзод Мусаев тайинланган.

"Беҳзод Мусаев мамлакатимиз Президентига содиқ, кенг дунёқарашга эга, узоқни кўзловчи, тинмай изланувчан ва олдига ҳамиша стратегик вазифаларни мақсад қилиб келган юқори малакали мутахассисдир", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Мусаев раҳбарлигида Ўзбекистон президенти ташаббуси билан жорий этилаётган солиқ тизимини либераллаштириш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат солиқ хизмати органларини инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкорига айлантириш йўлидаги ислоҳотлар фаоллик билан ҳаётга татбиқ қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала