Ўзбекистон болалари президентдан қандай совға олишади?

© Пресс-служба министерства народного образованияПодарки от президента школьникам везут в регионы
Подарки от президента школьникам везут в регионы - Sputnik Ўзбекистон
Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган "Президент арчаси" бўйича маълумотларни эълон қилди, деб хабар қилди Спутник мухбири вазирлик матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Новогодняя программа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги йил оқшомида цирк ва лазерли шоу намойиши кутилмоқда

Таъкидланишича, Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Президент арчаси" тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, бугунги кунга келиб, болалар учун Ўзбекистон президенти номидан тақдим этиладиган 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат бўлган қарийб 11 минг дона совға тайёрланган.

Президент совғалари жорий йилнинг 26 декабрь куни Тошкент (981 дона), Сирдарё (304 дона), Жиззах (344 дона) вилоятларига, жами 1629 донаси автотранспортда, 25-27 декабрь кунлари эса 6468 донаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолётлари орқали жадвал асосида Қорақалпоғистон ва 9 та вилоятларга етказилади.

Президент совғалари 29 декабрь куни ўтказиладиган Президент арчаси" тадбирларида болажонларга маҳаллий ҳокимликлар ва Республикадан бириктирилган вакиллар иштирокида тантанали равишда топширилади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала