Дунёдаги энг кекса она: ҳиндистонлик аёл 65 ёшида фарзандли бўлди

© AFP 2023 / PATRICK LINНоворожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонлик аёл болани сунъий уруғлантириш эмас, балки ўзи дунёга келтирган энг кекса аёлга айланди.

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Ҳиндистонлик аёл иккинчи бор 65 ёшида фарзандли бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Daily Mail га асосан.

Узбекистанцы во время праздника - Sputnik Ўзбекистон
Жамоатчилик фикри: идеал оила бўлиш учун неча фарзанд бўлиш керак?

Шу тариқа, ҳиндистонлик аёл болани сунъий уруғлантириш эмас, балки ўзи дунёга келтирган энг кекса аёлга айланди.

Туғруқхона шифокорларининг маълумотларига кўра, она ва бола соғ-саломат. Яқинда уларга уйларига жавоб беришади.

 “Ҳиндистонда одатда аёлларда менопауза ўрта ҳисобда 47 ёшда бошланади. Шундан кейин уларда фарзанд кўриш имконияти қолмайди. Бироқ бу камдан-кам учрайдиган ҳолат”, - деди туғруқхона шифокори Шабира Сидики.

Нашр маълум қилишича, туғилган чақалоқ отасининг ёши эса 80 да.

Саккиз йил олдин улар оиласида биринчи фарзанд дунёга келган.

Ҳозирги вақтда энг кекса она ҳиндистонлик аёл ҳисобланади, у 2016 йилда 72 ёшида фарзандли бўлган, бироқ туғруқ сунъий уруғлантириш ёрдамида амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0