Ҳодисалар

Саранскда 7 ойлик ҳомиладор хотинини ўлдирган ўзбекистонлик устидан суд бошланди

CC0 / Pixabay / Беременная, архивное фото
Беременная, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қўйилган айбловга кўра, Муҳаммаджон Чориев хотинининг қариндошлари уларнинг рўзғорига қарши эканликларини билгандан кейин ўзининг 26 ёшар хотинини бўғиб ўлдирган.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Мордовия Олий суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий ишни кўриб чиқмоқда. У ўзининг ҳомиладор хотинининг қотиллигида айбланмоқда. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар қилди.

Қўйилган айбловга кўра, 2018 йил 20 февраль куни Муҳаммаджон Чориев хотинининг қариндошлари уларнинг рўзғорига қарши эканликларини билгандан кейин ўзининг 26 ёшар хотинини бўғиб ўлдирган. Хотинининг оиласи уларни ажрашишларини ва қизларини Ўзбекистонга қайтишини талаб қилишган.

Нож в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Бекободда ота ва бола сабабсиз пичоқланди

Хотинининг 7 ойлик ҳомиласи бўлган. Қотиллик содир этгандан сўнг, Чориев ўз жонига қасд қилишга уринади. Лекин натижада воқеа жойидан қочиб кетади. Тергов жараёнида у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Хоразмда қиз отасининг қотилига айланди

Навбатдаги суд мажлиси 2019 йил 11 январь куни белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала