Путин ва Мирзиёев "соатларни солиштиришди" - Тюрденев

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев бугун, 28 декабр куни, ОАВ вакиллари учун матбуот-анжумани ўтказди

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев "соатларини солиштиришди", - деб қайд этди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида.

Владимир Тюрденев, дипломат - Sputnik Ўзбекистон
Тюрденев луноход ясашда ёрдам берган ўзбеклар ҳамда илк фазогир Юрий Гагарин ҳақида

Элчи журналистлар билан бирга йил давомида рўй берган энг ёрқин воқеаларни муҳокама қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тюрденев якунланаётган йил Ўзбекистон-Россия муносабатларида турли воқеликларга бой бўлганини айтди.

"Биласиз-ки, бу қуруқ гаплар эмас. Биз азалдан Россия ва Ўзбекистон муносабатлари стратегик характерга эга эканлиги, иттифоқдош, шериклар эканлигимизни қайд этиб келамиз. Лекин охирги йилларда мана шу муносабатлар амалий маъно касб эта бошлагани ҳам рост. Якунланаётган йил бунга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди", - деди ўз нутқи аввалида дипломат.

Тюрденев бундай ўзгаришларга икки давлат раҳбарлари: Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг шахсий алоқалари, шахсий муносабатлари катта туртки берганлигини қайд этди.

"Хабарингиз бор, куни кеча ҳам президентлар ўртасида навбатдаги мулоқот бўлиб ўтди. Улар бир-бирини Янги йил айёми билан қутладилар, лекин мен шуни таъкидлашни истардимки, бундай мулоқотлар, шунчаки протокол учун амалга оширилмайди. Президентлар шу тариқа "соатларни солиштириб турадилар", - деди Тюрденев.

Дипломатнинг айтишича, бундай мулоқотлар давомида иккала томонни қизиқтирувчи масалалар кўтарилади. Хусусан, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ёхуд қандайдир иккиёқлама, мисол учун Ҳукуматлараро комиссиялар учрашуви сингари тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилади.

Янгиликлар лентаси
0