Дунёда

АҚШ биринчи хоними омма қаршисига "иштонсиз" чиқди

АҚШ президенти рафиқаси ўз ташқи кўриниши туфайли кулги остида қолди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Меланья Трампни "кўринмас иштонлари" учун кескин танқид қилиб, шу туфайли ташқи кўриниши эльфга ўхшаб қолганини маълум қилдилар

ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Одатда Меланья Трампни либосларни танлаш диди туфайли бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёлларга ўрнак сифатида тилга оладилар. Аммо АҚШ биринчи хонимининг омма қаршисидаги охирги чиқиши интернет фойдаланувчиларида тескари реакцияни ҳосил қилди.

Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Шарқ биринчи хонимларининг кийиниш услуби: Зироат Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими?

Ижтимоий тармоқларда Меланьянинг Ироқдан турмуш ўртоғи билан қайтаётганида кийган либоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Президент раҳбари ва унинг рафиқасининг Ироқдан қайтиши саҳнаси ABC News томонидан Twitterда эълон қилинган.

Меланья Трамп калта яшил пальтода ва жуда тор оч малла лосина-шимда бўлгани учун улар деярли кўринмаган.

Оқибатда, биринчи хоним иштонсиздек аҳволда намоён бўлган.

"Меланья иштон киймаганми?", - дея савол билан юзланган фойдаланувчилардан бири.

"Бу либосда у худди жанжалкаш эльфларга ўхшаб қолибди", - дея изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан яна бири.

"Аслида нима бўлганини билиш учун уч марта видеони қайта кўришимга тўғри келди", — дейди яна бири.

Аммо танқидчилар бу билан қониқишмади, улар Меланья кун ботганида қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақиб олганига ҳам назарларидан қочирмадилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала