Жамият

Энди “Умра” сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин

Шу йил июль ойида ётти мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчилар катта ҳаж амалини адо этган.

ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Умра” сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади.

Илгариги тартибга кўра, “Умра” сафарига бориши мумкин бўлган зиёратчилар квотаси ҳар йили ўн минг киши этиб белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июль ойида ётти мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчилар катта ҳаж амалини адо этганлиги ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала