Ҳодисалар

Хўжайлидаги ЙТҲ оқибатида юқори мансабли амалдорлар ҳалок бўлди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишГорящий автомобиль
Горящий автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲнинг содир бўлишига асафльт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида 27 декабрь куни оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди, деб хабар беради “Халқ сўзи” нашри.

Бахтсиз ҳодиса “Нексия-3” маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлганлиги айтилмоқда. Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган.

Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.

ЙТҲнинг содир бўлишига асафльт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала