Янги йил кечаси метро тунги 01:00 гача ишлайди

Oбуна бўлиш
Олдинроқ, 31 декабрь куни Тошкентдаги барча автобусларнинг иш вақти бир соатга узайтирилгани маълум қилинган эди

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Янги йил кечаси метро фаолияти вақти узайтирилади, деб хабар қилди "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот-хизмати.

Авария с рейсовым автобусом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 31 декабрь куни барча автобуслар иш режими бир соатга узайтирилади

Хабарда айтилишича, Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени фаолияти соат 01:00га қадар узайтирилади.

2018 йил 31 декабрь куни соат 22:00дан 2019 йил 1 январь соат 01:00гача бўлган поездлар оралиғи: Чилонзор линиясида - 4 дақиқа, Ўзбекистон линиясида - 5 дақиқа, Юнусобод линиясида - 6 дақиқани ташкил этади.

Олдинроқ, 31 декабрь куни Тошкентдаги барча автобусларнинг иш вақти бир соатга узайтирилгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0