Жанубий Корея янги йилдан пластик пакетлардан воз кечади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишАкция "зеленых" против использования пластиковых пакетов
Акция зеленых против использования пластиковых пакетов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилда бир неча ривожланган мамлкатлар, табиатга катта зарар етказувчи пластик пакетлардан фойдаланишдан воз кечади ёки уларнинг сонини кескин қисқартиради.

ТОШКЕНТ, 31 дек – Sputnik. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Жанубий Кореянинг супермаркет ва бошқа савдо дўконларида пластик пакетлардан фойдаланиш ман этилади, бу ҳақида Дарё нашри Yonhap агентлигига асосан хабар бермоқда.

Элисон Тил призывает жителей планеты бороться с загрязнениями /отходами, убивающими окружающую среду - Sputnik Ўзбекистон
Инсониятга хавф солаётган пластик

Ушбу чеклов 1 январдан кучга киради ва 11 минг супермаркет, 2 минг аутлет магазинларга тегишли бўлади. Энди харидорларга пластик пакетлар ўрнига қоғоз ёки матодан тайёрланган пакетлар таклиф қилинади.

Пластик пакетлардан фақат гўшт ёки балиқ маҳсулотларини ўраш учун рухсат берилади. Мазкур қоидани бузганлик учун дўконлар 3 миллион вон (2,6 минг доллар атрофида) жаримага тортилади, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, пластик пакетдан ўртача фойланиш вақти 10 дақиқани ташкил қилади, яъни харидлани магазиндан уйга олиб келгунча. Шундан сўнг у мусорга айланади. Пластик пакетнинг чириб кетиш вақти 50 йилдан 500 йилгача бўлган  туфайли у Ер шари эколгиясига ҳамда сув ва қуруқликда  яшаётган тирик жонзотлар ҳаётига улкан хавф туғдиради.

Проблема утилизации мусора - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда полиэтилен пакетлар пулли бўлади

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари пластик пакетлардан фойдаланишдан босқима-босқич воз кечмоқда. Масалан Францияда пластик пакетлардан фойдаланиш мутлақ таъқиқланган. Британияда  2015 йилдан бошлаб ҳар бир ишлаб чиқарилган пластик пакет учун 5 цент солиқ киритилган.

Европа мамлакатларида ҳам одам бошига ишлаб чиқарилаётган пластик пакетлар сонини йил сайин қисқартириб бориш режаси қабул қилинган. Унга кўра 2019 йилда бир кишига 90та пакет, 2025 йилга келиб – 40 тагача тушириш режелаштирилган.

Россияда ҳам ЭКА  - “яшиллар ҳаракати” пластик пакетлардан фойдаланишни қисқартириш  мақсадида кураш олиб бормоқда. Шу туфайли 3 йил олдин супермаркетларда пластик пакетларни бепул тарқатиш таъқиқланган эди.

Янгиликлар лентаси
0