Иқтисод

Гўшт, тухум, картошка: қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган маҳсулотлар рўйхати

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишПродуктовая корзина
Продуктовая корзина - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Молия вазирлиги чакана ва улгуржи савдода қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Молия вазирлиги қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган маҳаллий маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
МБ ўзбекистонликларнинг солиқ бўйича қарзларини пластикдан ундиришга қарши чиқди

Гўшт, тухум, шакар, гуруч ва бошқа маҳсулотлар ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига киритилди.

ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхати:

гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (чорва, товуқ) ва уларни сўйишдан кейинги маҳсулотлар; балиқ; картошка; пиёз; тухум; гуруч; шакар; нон маҳсулотлари (ишлаб чиқаришда ва сотишда).

Молия вазири Жамшид Қўчқоров шу кунларда журналистлар билан бўлган учрашувда Ўзбекистонда 2019 йилда нархлар кескин ошишига олиб келувчи ички хатарлар мавжуд эмаслигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ижтимоий тармоқларда 20% миқдорда ҚҚС кўрсатилган касса чеки қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Korzinka.uz таъсисчиси Зафар Хашимовга кўра, истеъмолчилар аввал ҳам товар нархига қўшилган бу солиқни тўлашган. Фарқи шундаки, ҚҚС миқдори йил бошидан бошлаб чекда кўрсатила бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0