Интернетда немис сиёсатчилари шахсий маълумотлари тарқалиб кетди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатнинг "Германия учун альтернатива" партиясидан башқари барча партиялари хужумга учраган

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Хакерлар интернетда юзлаб немис сиёсатчиларининг шахсий маълумотларини эълон қилдилар, деб хабар берди жума куни rbb Inforadio радиостанцияси.

Хакерлар шахсий аккаунтингизни ҳозироқ қанчага бузишга тайёр

Радиостанция хабарига кўра, Twitterдаги саҳифаларнинг бирида сиёсатчиларнинг мобил телефони рақамлари, манзиллари, шунингдек партиялараро ҳужжатлар чоп этилган. Бундан ташқари, айрим сиёсатчиларнинг паспорт ксерокопиялари, улар оиласи аъзоларига тегишли кредит карталар бўйича маълумотлар ва қариндошлар билан ёзишмалар ҳам омма эътиборига ҳавола қилинган.

Мамлакатнинг "Германия учун альтернатива" партиясидан башқари барча партиялари хужумга учраган.

Айни вақтда киберхужум орқасида ким тургани номаълум. Маълумотлар оммага эълон қилинган аккаунт 16 мингдан зиёд аъзоларга эга. Аккаунт оператори Гамбургда жойлашган деб тахмин қилинаётган интернет-платформага тегишлилиги айтилмоқда.

Айтганча, Германия канцлери идораси ва шахсан Ангела Меркельга доир маълумотлар фош этилмаган. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили ўринбосари Мартина Фиц брифинг давомида маълум қилган.

Айни вақтда Германия Ички ишлар вазирлиги хакерлик хужуми ортида чет эл махсус хизматлари қўли бор-йўқлигини аниқлаштириш билан шуғулланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0