Раҳимберди Раҳмонов Тошкент бош имоми этиб тайинланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Минор" жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар бош имоми этиб тайинланди, деб хабар қилди Мусулмонлар идораси матбуот-хизмати.

"Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди", - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган "Минор" жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

Мусулмонлар идораси Раҳмоновнинг ушбу шарафли вазифаларда Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0