Сирдарё вилоятида темир вагонда ёнғин юз берди, бир кишининг жасади топилди

© AFP 2023 / PHILIPPE HUGUENПожар
Пожар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2019 йил 5 январь куни “Гулистон Дав Сув Махсус пудрат” ДУКга тегишли ишчи ходимларни дам олиш учун мўлжалланган темир вагонида ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 янв  — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2019 йил 5 январь куни “Бахмалсой” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала майдонида жойлашган “Гулистон Дав Сув Махсус пудрат” ДУКга тегишли ишчи ходимларни дам олиш учун мўлжалланган темир вагонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Пожарный закрепляет рукав шланга - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин содир бўлди

Хабарда айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин натижасида вагонининг ёғоч қопламаси ёниб зарар кўрган ҳамда Гулистон туманида яшаган, юқоридаги унитар корхонанинг ишчиси бўлган М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0