Жамият

Уй-жой коммунал соҳасида бошқариш бўйича тажриба ўтказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительство домов в Сергелийском районе Ташкента
Строительство домов в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниялари туман ҳокимлиги томонидан танлов асосида танлаб олинади.

ТОШКЕНТ, 6 янв  — Sputnik. Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

В махалле Иброхим ота Алмазарского района Ташкента вручили ключи от квартир - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда келгуси йилда 15 мингдан ортиқ арзон уй-жойлар қурилади

Қарорда белгиланишича 2019 йилда Юнусобод туманидаги кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба ўтказилади.

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниялари туман ҳокимлиги томонидан танлов асосида танлаб олинади.

Бошқарув компанияси фаолиятини ҳисобдорлик ва ошкоралик асосида олиб боради ҳамда мулкдорларга ҳар чоракда ҳисобот беради, шунингдек умумий мулкни сақлаш учун тўланмаган мажбурий бадалларни ундириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг Йўл харитаси тасдиқланди.

Йўл харитаси доирасида хорижий тажриба асосида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади, шунингдек квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади.

Қарор билан Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

2020 йил 1 январгача тажрибани Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам қўллаш чоралари кўрилади.

Бошқарув компанияларининг уй-жой фондини сақлашдан олган даромадлари қўшилган қиймат солиғидан ва фойда солиғидан, шунингдек четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материаллар ва ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала