Жамият

Президент хорижга чиқиб кетган мутахассислар рўйхатини тузишни буюрди

© pixabayМужчина сидит у компьютера
Мужчина сидит у компьютера - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Хориждаги ватандошлар салоҳиятидан Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Вазирликлар ва идоралар бир ой ичида чет элда яшайдиган ўзбекистонлик етакчи мутахассислар рўйхатини тузиши керак. Уларнинг салоҳиятидан Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида айтиб ўтилган.

“Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Жамғармага: 

  • мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишга етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, чет элда яшайдиган ватандошларни жалб этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича талаб этиладиган мутахассисликлар рўйхатини; 
  • илгари тегишли вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ва таркибий бўлинмаларида ишлаган, ҳозирда чет элга чиқиб кетган юқори малакали мутахассислар рўйхатини киритсин”, - дейилган қарор матнида.

Ундан ташқари Ўзбекистон президентининг янги қарорида ОАВлар томонидан Республикада амалга оширилаётган барча ислоҳотларни кенг ёритиб бориш тавсия этилган.

Ушбу йилнинг 4 январида эълон қилинган Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0