Жамият

Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборида Рождество нишонланмоқда

CC BY-SA 3.0 / ГОЛ ос / Успенский кафедральный собор в Ташкенте
Успенский кафедральный собор в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўтган оқшом православ насронийларининг энг улуғ байрами – Рождество муносабати билан Авлиё-Успенск соборига беш мингдан ортиқ фуқаролар жамланди.

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Ўтган оқшом Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборига Рождество ибодатини амалга ошириш учун беш мингдан ортиқ маҳаллий православ насронийлар жамланишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Байрам ибодатини Марказий Осиё митрополит округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити – Викентий амалга оширди. Викентий, ўзининг табрик сўзида, бугунги катта хавфлар ва кишини йўлдан урувчи ғоялар авж олган замонда инсонлар ахлоқ ва маънавий қадриятларга асосан яшаши керак деди.

Успенский кафедральный собор в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборида Пасха ибодатига 5 минг киши қатнашди

Хабарда айтилишига кўра, байрам доирасида Тошкент епархияси учун анъанавий бўлиб қолган “Болага совға жамлаш” – хайр-эҳсон тадбири бўлиб ўтди.

Одам кўп жамланадига жойларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Авлиё-Успенск собори атрофида ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари ҳамда тез ёрдам бригадалари навбатчилик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент епархияси таркибига Душанбе, Бишкек ва Туркманистон епархиялари киради. Бугунги кунда Ўзбекистонда 3та православ монастирлари ҳамда 37та черковлари фаолият юритмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0