Туризм

Янги йил байрами кунларида Самарқандда сайёҳлар сони 2 баравар ошди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бу йил Янги йил байрами кунларида Самарқанд меҳмонхоналарида 1600 нафар хорижий сайёҳлар қайд этилган. Ваҳоланки, ўтган йил ушбу кўрсатгич 800 кишидан камроқ эди.

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. 2018 - 2019 йил Янги йил байрами кунларида Самарқандда сайёҳлар сони 2 баравар ошди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Давлат Туризм қўмитаси.  

Хусусан, 2018-йилнинг 23 декабрдан 28 декабригача 856 нафар хорижлик сайёҳ вилоятдаги меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтган бўлса, 2018-йилнинг 29 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар бўлган даврда 1 606 нафар чет эллик сайёҳ рўйхатга олинган, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек, сайёҳларнинг аксарияти: Россия - 588 нафар, Афғонистон – 198 ва Япония – 166 нафар мамлакатларидан ташриф буюргани ҳам айтиб ўтилган.

Туристы на улицах Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонга келаётган россиялик туристлар оқими 1,3 бараварга ошди

Маълумот учун, 2017 йил 29 декабрдан 2018-йил 3 январгача Самарқандда 790 нафар хорижлик саёҳлар ташриф буюргани қайд этилган эди.

Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарига кўра, Самарқандга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони ошишига сабаб - дам олиш кунларининг узайтирилиши, авиа ва темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилиниши бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Туту.ру сайти таҳлилига асосан бу йилги Янги йил таътили кунларида россияликлар орасида энг оммавий йўналиш Ўзбекистон деб тан олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0