Ҳодисалар

Божхоначилар 5 миллиард сўмлик контрабандани қўлга киритишди

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Контейнердан "синтетик ип " ўрнига қиймати 5 миллиард сўмлик 1206 дона LG русумли телевизорлар чиқди.

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ходимлари Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб келинаётган катта миқдордаги контрабанда товарларини фош қилишди.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғим ставкалари ўзгаради

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига жўнатилган юк контейнерларида, ҳужжатларга кўра, 389 ўринда қиймати 5422 АҚШ долларига тенг бўлган “синтетик ип”​ товарлари бўлиши керак эди.

Бироқ контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда унда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланган.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0