Жамият

Солиқ қарзларини пластикдан сўзсиз ечиб олиш ҳақидаги қонун бекор қилинди

© Sputnik / Рухкян / Медиабанкка ўтишОплата покупки через терминал пластиковой банковской картой
Оплата покупки через терминал пластиковой банковской картой - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Солиқ назорат органларига фуқаролар қарзларини пластик карточкалардан сўзсиз ечиб олиш ҳуқуқини берувчи қонун бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Фуқароларнинг солиқ бўйича қарзларини жисмоний шахслар пластик карточкалардан сўзсиз ечиб олиш ҳақидаги қонун нормаси бекор қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш тартиби тайёрланди

Айтиш жоизки, ушбу қонун кучга кирмасдан туриб бекор қилинди. Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 26 июнида имзоланган 3802-сонли  қарорида қиймати ЭКИҲнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган солиқ қарзларини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ечиб олишни назарда тутган эди. 

Муҳокама қилиш ва ечиб олиш механизмини ишлаб чиқариш жараёнида ушбу қонун нормасига кўплаб саволлар ва изоҳлар пайдо бўлган эди.

Иккинчидан, солиқ органларига бундай ҳуқуқнинг берилиши фуқаролар ва ҳукуматнинг айрим муассасалари томонидан салбий кутиб олинди. Хусусан, Марказий банк алоҳида муассаса манфаатлари иқтисоднинг бошқа тармоқларидан устун қўйилмаслиги кераклигини таъкидлади. 

Бундай “совуқ кутиб олиш” оқибатида, қонуннинг ушбу нормаси ўзининг якуний тасдиғини топмади ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб 4086-сонли ПҚ билан бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0