Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 турниридаги илк ўйинини ўтказади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСтадион "Шарджа" готов к завтрашнему матчу Узбекистан – Оман в рамках Кубка Азии
Стадион Шарджа готов к завтрашнему матчу Узбекистан – Оман в рамках Кубка Азии - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон жамоаси Шаржа шаҳридаги "Sharjah Club Al Hazana" ўйингоҳида Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Осиё Кубогидаги илк учрашувни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўйин Шаржа шаҳридаги "Sharjah Club Al Hazana" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади. Мазкур баҳсга кореялик Ким Донг Жин бош ҳакамлик қилади.

Купер и Ахмедов на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Биз Осиё Кубогига тайёрмиз – Эктор Купер

Қизиғи шундаки, бугун Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўзининг 25 ёшини қарши олмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов жамоа аъзолари билан учрашди.  Чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишларини тилади. Агар терма жамоа БААдаги  турнирда ғалабага эришса, Ўзбекистонда катта байрам бўлишини қўшимча қилди.

Купер Ўзбекистон термаси ўйинчиларини дарвозага урилмаган гол учун жазоламоқда ˃˃˃

Осиё Кубоги 5 январ куни БААда бошланди. Ушбу турнир 1 февралгача давом этади. Ўзбекистон терма жамоаси 9, 13 ва 17 январь кунлари Уммон, Туркманистон ва Японияга қарши майдонга тушади.

Янгиликлар лентаси
0