Ўзбекистон – Уммон ўйинининг энг ёрқин лаҳзалари

© Twitter / Official AFC Asian CupМатч между сборными Омана и Узбекистана
Матч между сборными Омана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Шаржада бўлиб ўтган Ўзбекистон – Уммон ўйини 2:1 ҳисобида Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди.

 

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Осиё Кубоги доирасида кеча БААда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Уммон ўйини 2:1 натижа билан якунланди.

Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклаган ҳолда, ушбу ўйиннинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дастлабки голни Ўзбекистон терма жамоасининг юлдузи, бир кун олдин 2018 йилнинг энг яхши ўйинчиси унвонини олган Одил Ахмедов урди. Одил 34 дақиқада жарима тўпини моҳирлик билан рақиб дарвозасига йўллади.

Лекин Уммон жамоаси ҳам бўш келмади. Улар иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Ўйин охирида майдонга туширилган Эльдор Шомуродов  86-дақиқада рақибнинг икки ўйинчисидан тўпни олиб ўтиб тўғри дарвозага йўллади. Шундай қилиб ўйин 2:1 ҳисобида якунланди.

Қўшимча вақтда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Егор Кримец ўз жарима майдончасида йўл қўйган хатоси учун қизил карточка олди. Энди Кримец кейинги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур.

Ўзбекистон – Уммон билан бир вақтда бўлиб ўтган “Япония – Туркманистон” ўйини 3:2 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон жамоаси навбатдаги ўйинни 13 январда Туркманистон жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё кубоги БААда 5 январдан 1 февралга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан бир гуруҳда Уммон, Туркманистон ва Япония жамоалари иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0