Чет эл фуқароларига пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилади

© Gov.uzВрач держит рентгеновский снимок
Врач держит рентгеновский снимок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет эл фуқаролари кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақни тасдиқланган тарифлардан оширилган миқдорларда миллий валюта “сўм”да тўлайдилар – дейилган қарор лойиҳасида.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Вакцинация от гриппа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланади

Қарор мақсади - Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида тиббий туризм салоҳиятини ривожлантириш,  чет эл фуқароларига қулай шароитлар яратиш.

Ҳужжат лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 20-бандини янги таҳрирда баён этиш таклиф этилган.

“Чет эл фуқаролари кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақни тасдиқланган тарифлардан оширилган миқдорларда миллий валюта “сўм”да тўлайдилар. Чет эл фуқаролари учун тарифларнинг оширилган миқдори Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказлар томонидан белгиланади.

Бунда, чет эл фуқароларини тиббиёт муассасасига жалб қилган юридик шахсларни рағбатлантириш шартномага мувофиқ ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилади” – дейилган қарор лойиҳасида.

Ҳужжат 26 январга қадар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0