Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича “етакчи” бўлди

© Sputnik / Варвара ГертьеВ больнице
В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зарарли овқатланиш одатлари туфайли энг юқори ўлим даражаси МДҲ мамлакатларида қайд этилди. Муқаддам СССР таркибига кирган республикалар рейтингда биринчи ўринларни эгаллашди.

ТОШКЕНТ, 12 янв  — Sputnik. Олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича мамлакатлар рейтингини туздилар. Ўзбекистон бу рейтингда биринчи ўринда.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Бекободда 56 нафар боғча боласи овқатдан заҳарланди

Daily Mail нашри хабарига кўра, Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда тадқиқот ўтказишди.

Зарарли овқатланиш одатлари туфайли энг юқори ўлим даражаси МДҲ мамлакатларида қайд этилди.

Ўзбекистон ўлим ҳолатлари сони бўйича “етакчи” бўлди. Қайд этилишича, мамлакатда ёмон овқатланиш оқибатида ҳар 100 минг кишидан 394 киши ҳаётдан кўз юмган.

Иккинчи ва учинчи ўринда Туркманистон ҳамда Қирғизистон.

Клиническая больница скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида мигрантлар оммавий заҳарланди

Улардан кейин Украина, Молдова, Озарбойжон, Беларусь, Тожикистон ва Қозоғистон жойлашди.

Россия ҳар 100 минг кишига 291та ўлим ҳолати кўрсаткичи билан ўнталикни якунлади.

Ғарбий Европа нотўғри овқатлани бўйича энг ёмон аҳвол Германияда қайд этилди.

Испания, Исроил ва Франция  аҳолиси энг тўғри овқатланишга риоя қилади. Бу мамлакатларда ҳар 100 минг кишидан 43-46 инсон нотўғри овқатланиш одатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Янгиликлар лентаси
0