Дунёда

Парижда юз берган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди

© Фото: reutersНа месте взрыва в Париже
На месте взрыва в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки маълумотларга кўра, новвойхонада портлаш газ сизиб чиқиши сабабли бўлиши мумкин. Ҳалок бўлганларнинг орасида икки нафар ёнғин ўчириш хизмати ходимлари.

ТОШКЕНТ, 12 янв  — Sputnik. Париж марказий кўчасида новвойхонада содир бўлган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 50 га яқин киши жароҳатланди.

Полиция Франции. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Париж марказида кучли портлаш содир бўлди - видео

Портлаш бугун маҳаллий вақт соат 9-00 да Парижнинг Тревиз кўчасида содир бўлди. Портлашдан сўнг бинога ёнғин тушди. Қўшни уйларда ойналар синиб кетди.

Испания ТИВ маълумотига кўра, бир нафар испаниялик аёл ҳалок бўлди.

“Афсуски, жабрланган Испания фуқароси ҳалок бўлди”, - деб тасдиқлади Испания ТИВдаги манбаа. Бундан аввал, бу аёл оғир жароҳат олганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, яна бир испаниялик жабрланган, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Франция Ички ишлар вазири Кристоф Кастанернинг маълумотларига асосланган ҳолда BFMTV канали хабар қилишича, ҳалок бўлганлар ичида икки нафар ёнғин ўчириш ходимлари бор. 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш маиший газ сизиб чиқиши сабабли бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала