Макаров ўрнига Лебедев пистолети келади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПЛ-14 (пистолет Лебедева)
ПЛ-14 (пистолет Лебедева) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ Иттифоқ ҳудудида 70 йил давомида ҳуқуқни сақлаш органларининг энг оммавий қуроли бўлган Макаров пистолети "пенсияга" чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги 2019 йилда Макаров пистолети ўрнига янги оммавий пистолет ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

70 йил давомида собиқ Иттифоқ ва Россия қуролли кучлари ҳамда ҳуқуқни сақлаш органларида энг оммавий шахсий қурол бўлган Макаров пистолети маънавий жиҳатдан эскирган ва бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПистолет Макарова
Макаров ўрнига Лебедев пистолети келади - Sputnik Ўзбекистон
Пистолет Макарова

Янги пистолетнинг номи ПЛ-15, яъни “Пистолет Лебедева 15” бўлиб айни дамда у барча керакли синовлардан муваффақиятли ўтган ва оммавий ишлаб чиқаришга тайёр. Хусусан, янги пистолет 9х21 патрони билан турли мураккаб ва иқлим шароитларида +50 ва -70 даржа ҳаво ҳарорати оралиғида ишончили натижалар кўрсатган.

© Vitaly V. KuzminПистолет ПЛ-15 с глушителем
Макаров ўрнига Лебедев пистолети келади - Sputnik Ўзбекистон
Пистолет ПЛ-15 с глушителем

ПЛ-15 ни ишлаб чиқариш учун учта корхона “Вятские поляны", "Калашников" концерни ҳамда ЦНИИточмаш заводлари кўриб чиқилмоқда. 2019 йил охирига қадар ПЛ-15 ушбу корхоналардан бирида оммавий равишда ишлаб чиқарила бошланади.

Хўш, ПЛ-15 қандай яратилди?

Пистолет конструктори – Дмитрий Лебедев узоқ йиллар давомида спорт қуроллари конструктори  Ефим Хайдуров билан ҳамкорлик қилган ва шу сабабли инсон биомеханикасини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳам янги пистолет рукояткаси жойлашиш бурчаги, эргономикаси ҳамда тепкисининг босилиш кучлари жуда мукаммал ҳисобга олинган. Натижада ПЛ-15 бугунги куннинг энг қулай пистолетларидан бири, десак хато бўлмайди.

“Биз янги пистолет яратишда велосипедни қайтадан ихтиро қилмадик, аксинча бугунги кунда дунёдаги энг яхши қуролни олиб, унинг камчиликларини бартараф қилишга ҳаракат қилдик”, - деган эди пистолет яратувчилари.

Пистолет тузилишидан маълумки, конструкторлар намуна сифатида австрияда ишлаб чиқарилган Глок (Glock) номли пистолетдан фойдаланишган. Глок - дунёнинг кўплаб мутахассислари томонидан тан олинган энг яхши пистолетлардан биридир. Унинг асосий хусусиятлари - у жуда енгил, чунки қисман ўта мустаҳкам пластикдан ясалган. Иккинчидан - пстолет эргономикаси жуда қулай. Учинчидан - экстремал вазиятдан пистолетдан дарҳол ўқ узишни бошлаш мумкин (курок ториш ва предохранителдан ечиш керак талаб қилинмайди).

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишПистолет «Glock» с устройством для бесшумной стрельбы
Макаров ўрнига Лебедев пистолети келади - Sputnik Ўзбекистон
Пистолет «Glock» с устройством для бесшумной стрельбы

Россиянинг янги пистолети конструкторлари ПЛ-15 бир талай жиҳатлари билан Глокдан ҳам зур деб даъво қилишмоқда. Хусусан, эргономикаси, ишончлилиги ва мустаҳкамлиги.

Масалан ПЛ-15 стволи 10 минтга броня тешувчи кучли патронга ҳам дош бериши мумкин дейилмоқда. Шунингдек янги оммавий пистолетга турли замонавий овоз пасайтирувчи, лазерли ва оптик нишонга олувчи масламалар ҳамда фонарик ўрнатиш мумкинлиги хабар қилинган.

ПЛ-15нинг асосий техник характеристикалари: 

Узунлиги: 180 мм
Баландлиги: 130 мм
Калибр: 9х19 мм (парабеллум)
Магазин ҳажми: 14 та патрон
Оғирлиги: 720 грамм (ўқланмаган ҳолда)

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёга энг кенг тарқалган оммавий пистолетлар бу – АҚШнинг Кольт пистолети – 1911 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Глок эса 1982 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган.

Янгиликлар лентаси
0