Спорт

Туркманистон-Ўзбекистон: ўзига хос "нокдаун"

© Ассоциация футбола УзбекистанаИгроки сборной Узбекистана в матче с Туркменистаном
Игроки сборной Узбекистана в матче с Туркменистаном - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Биринчи тур ўйинларидаги танқид иккинчи тур ўйини биринчи бўлимидаёқ ўз натижасини берди

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Бугун Осиё кубоги гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари доирасида Туркманистон-Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Купер и Ахмедов на пресс-конференции - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Биз Осиё Кубогига тайёрмиз – Эктор Купер

Биринчи тур натижаларига кўра, кўпчилик экспертлар Туркманларнинг Японияга жиддий қаршилик кўрсатганини таъкидлаб, Ўзбекистон билан ўйин ҳам худди шу тарзда бўлишини тахмин қилишганди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон термасининг биринчи турдаги ўйини кўплаб ўзбек футболи ишқибозлари томонидан танқидга учраган эди.

Аммо бугун бўлиб ўтаётган учрашув Эктор Купернинг ўйинга жиддий тайёрланганини кўрсатмоқда. Биринчи раунд якуни ҳолатида ҳисоб 0:4, Ўзбекистон олдинда.

Биринчи голни Жавоҳир Сидиқов чап оёғи билан Туркманистон дарвозасига 17 дақиқада йўналтирди. Бироз ўтиб, 24 дақиқада Элдор Шомуродов иккинчи голнинг муаллифи бўлди.

Стадион Шарджа готов к завтрашнему матчу Узбекистан – Оман в рамках Кубка Азии - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 турниридаги илк ўйинини ўтказади

Учинчи гол эса Жалолиддин Машарипов ижросида 40 дақиқада амалга оширилди. Жарима майдончаси марказидан тепилган тўп рақиб дарвозасининг чап томонининг пастки қисмига бориб тушди.

Тўртинчи тўпнинг муаллифи эса яна яна бир бор Элдор Шомуродов бўлди. 42 дақиқада Элдор Жалолиддин узатган тўпни усталик билан рақиб дарвозаси марказига йўллади.

Шу билан 2 таймда ва қўшиб берилган 4 дақиқада ҳам ҳисоб ўзгармади. Туркманистон жамоаси ўзига хос "нокдаун"га ҳолатига тушди, десак хато бўлмайди.

Ҳозирда ўйиннинг иккинчи тайми давом этмоқда. Ўйин 90 дақиқа давом этади, демак ўйинчиларнинг ўз тайёргарлигини кўрсатиши учун етарлича вақт бор. Натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин.

© Ассоциация футбола УзбекистанаБолельщики сборной Узбекистана на трибунах перед матчем Кубка Азии
Туркманистон-Ўзбекистон: ўзига хос нокдаун - Sputnik Ўзбекистон
Болельщики сборной Узбекистана на трибунах перед матчем Кубка Азии
Янгиликлар лентаси
0