Жамият

Ислом Каримовга Ўзбекистонни очарчиликдан сақлаб қолишда ҳарбий авиация ёрдам берган

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишВизит президента РФ В. Путина в Узбекистан
Визит президента РФ В. Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг биринчи президенти фаолиятидаги яна бир тарихий воқеа билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ислом Каримовнинг мустақилликликнинг илк кунларидаги қатъий саъй-ҳаракатлари мамлакатни очарчиликдан сақлаб қолишга имкон берди.

Фонднинг Facebook саҳифасида эълон қилган маълумотлардан маълум бўладики, собиқ СССР республикалари орасида ўн йиллар давомида шаклланган хўжалик алоқалари узилиши оқибатида истиқлол тонгида Ўзбекистонда жуда мураккаб иқтисодий ҳолат вужудга келган эди. Республиканинг географик жойлашуви эса вазиятни янада мушкуллаштирган эди. Чунки на тараққий этган мамлакатларга, на денгиз портларига эркин чиқиш йўли мавжуд эди.

Мустақиллик эълон қилинганидан кўп ўтмай президент Каримовга мамлакатда атиги 7-10 кунга етадиган дон-дун қолгани ва очарчилик хавфи келиб чиқиши мумкинлиги борасида маълум қилинади. Ислом Каримов донни шошилинч равишда бошқа мамлакатлардан келтириш борасида буйрук беради.

Масала долзарб экани ва уни жуда тез муддатда ҳал этиш лозим бўлгани сабаб, биринчи босқичда бу вазифа Каримовнинг қатъий саъй-ҳаракатлари туфайли сақлаб қолинган ҳарбий-транспорт авиацияси самолётлари томонидан муваффақиятли бажарилади. Кейинроқ эса мамлакатга темирйўл транспорти орқали барқарор тарзда озиқ-овқат келтириш йўлга қўйилади.

Президент Узбекистана Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўтмишдан яна бир сурат: Ислом Каримов жажжи болакайлар қуршовида

Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни ўзининг қуролли кучларининг ташкил топиши разми сифатида нишонланади. Олий Кенгашнинг 1993 йил 29 декабрдаги қонуни билан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни сифатида белгиланиб, умумхалқ байрамлари қаторида юқори савияда нишонлаб келинади.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. У Самарқанд шаҳрида дафн этилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала