ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Москва вилоятидаги қурилишда икки нафар Ўзбекистон фуқаросини бетон плита босиб қолди, бу ҳақда тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.
Фожиа Клин округида 14 январь куни содир бўлди.
Ҳуқуқ тартибот орган маълумотига кўра, икки нафар ўзбекистонлик эски ускуналар заводи биносининг темир бетон плиталарини демонтаж қилаётган бўлган.
Иш жараёнида бетон тўсиқлардан бири қулаб тушиб, мигрантларни босиб қолди.
Бунинг оқибатида 27 ва 29 ёшли Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.