Жамият

Ўзбекистон Россиядан Тошкент метрополитени учун состав вагонларини харид қилади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишЗавод "Метровагонмаш"
Завод Метровагонмаш - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Тошкент шаҳрида ер устки айланма метрополитени қурилиши” лойиҳасини 2021 йилга битказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Метровагонмаш” АЖ (Россия) қиймати 27,7 миллион евро бўлган 5 та состав вагонларини харид қилишни режалаштирмоқда.

Станция метро Чкаловская в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ИИБ ходимлари метро бекатларига кириш жойида навбатчилик қилмайди

Бу ҳақда “Тошкент метрополитенининг ер устки линияси учун ҳаракатдаги состав вагонларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарор лойиҳасида айтилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Метровагонмаш” АЖ билан ўтказилган тўғридан-тўғри музокаралар натижасида тўрт вагонли таркибдаги иккита моторли бош вагонлари билан, битта оралиқ маторли ва битта оралиқ моторсиз вагонлардан иборат бешта состав харид қилиш тўғрисидаги Меморандум аҳдлашувига эришилди”, - дейилган ҳужжатда.

 Лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилаш режалаштирилмоқда:

- инвестициялаш даврида молиявий харажатлар тўловига йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Юнусабадской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент қурилаётган метро станциялари бўйича топшириқлар берди

- Ўзбекистон Республикаси реконструкция ва ривожлантириш Жамғармасининг АҚШ долларида эквивалент бўйича 5 535,0 минг евро миқдорида бериладиган кредити, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган 10 йил муддатли, шу жумладан 3 йил имтиёзли даврга тузилган импорт контрактининг 20 фоизи тўловига йўналтириладиган, фоиз ставкаси 6 ойлик ЛИБОР ни, 1,5 фоиз йиллик устамани, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоизлик маржасини ўз ичига олган кредит.

- “Банк развития и внешнеэкономической деятельности” (Россия) давлат корпоряциясининг 22 140,0 минг евро миқдордаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган 10 йил муддатли, шу жумладан 3 йил имтиёзли даврга тузилган импорт контрактининг 80 фоизи тўловига йўналтириладиган, фоиз ставкаси 2,5 фоиз йиллик устамани, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоизлик маржасини ўз ичига олган кредит.

Янгиликлар лентаси
0