Олма-Ота дунёнинг энг қулай шаҳарлари рейтингига киритилди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоАлматы
Алматы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Numbeo сайтида дунёнинг 227та яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлари рейтинги эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Numbeo сайти, ўз фойдаланувчилари томонидан жамланган маълумотлар асосида, дунёнинг яшаш учун энг қулай бўлган 227 та  шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

Чайхана в городе Чуст (Наманганская область) - Sputnik Ўзбекистон
Янги рейтинг: Марказий Осиёдаги энг хотамтой одамлар - ўзбекистонликлар

Рейтинг ҳисоблашда аҳоли даромади миқдори ва уй-жой, озиқ-овқат нархлари, жиноятчилик, иқлим шароитлари ва экология муаммолари индекслари ҳисобга олинган.

Олма-Ота шаҳри ушбу рейтингнинг 209 қаторидан жой олган. Қозоғистон “жанубий пойтахти” ушбу рейтингга киритилган Марказий Осиёнинг ягона шаҳри бўлди. 

Рейтингда, шунингдек, Мюнхен – 26, Хельсинки – 29, Валенсия – 50, Амстердан -61, Дубай – 65, Токио -69, Доха – 79, Берлин – 87, Прага – 96,  Сингапур – 105, Тель-Авив -108, Ар-Риёд 116, Сеул -124 ўринларни эгаллаган.

Россия шаҳарлари орасида – Нижний Новгород – 125, Санкт-Петербург – 184, Москва – 192,  Екатеринбург – 201, Новосибирск -210 ўринларда жойлашган.

Хабарда айтилишига кўра, Numbeo сайтида жамланган маълумотлар 411 146 нафар фойдаланувчилар томонидан дунёнинг 8778та шаҳарлари ҳақидаги маълумотлар жамланган.  

Янгиликлар лентаси
0