Тошкентда 12 та канал қирғоқлари обод хиёбонларга айлантирилади

© CA-NewsВодный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте
Водный канал, протекающий рядом с многоэтажными домами в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда 2019 йил охирига қадар 12 та каналлар қирғоқларини ободонлаштиришга 192 миллиард сўм маблағ сарфланади.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. 2019 йил охирига қадар Тошкентда умумий узунлиги 22 км бўлган 12 та қирғоқбўйи ҳудудлари ободонлаштирилади, дейилган Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорида.

Ободонлаштириладиган каналлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.   

Каналбўйи қирғоқлари номлари Қирғоқлар узунлиги Қиймати млрд.сўм Бажариш муддати
1.

Юнусобод тумани «Юқори Қорақамиш» кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» коллекторига туташ ҳудудда сайилгоҳ ташкил этиш 1,2 10,5 2019 йил апрель
2. Мирзо Улуғбек тумани «Дўрмон йўли» кўчасидан «Зиёлилар» кўчасигача бўлган «Салар» каналининг Ботаника боғига туташ қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,6 13,9 2019 йил апрель
3. Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг «Қорасарой» кўчасидан «Келес йўли» кўчасигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш 2,4 20,9 2019 йил апрель
4. Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Темур Малик» кўчасидан «Дўрмон йўли» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,3 20 2019 йил июль
5. Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Бойсун» кўчасидан «Фарғона йўли» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,5 13,1 2019 йил июль
6. Миробод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Фарғона йўли» кўчасидан «Фитрат» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,1 9,6 2019 йил июль
7. Бектемир туманидан оқиб ўтувчи «Бектемир» каналининг «Хусайн Бойқаро» кўчасидан «Билол Нозим» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,0 17,4 2019 йил сентябрь
8. Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг «Бобур» кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш 2,4 20,9 2019 йил сентябрь

9.

Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари чегарасидаги «Байналмилал» кўчасига туташ қисмидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Оқтепа» майдонидан «Оқтепа» гидро электр станциясигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш 1,0 8,7

2019 йил

сентябрь

10.

Учтепа туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Фарход» кўчасидан Тошкент халқа автомобил йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш 3,5 30,5

2019 йил декабрь

11.

Сергели тумани «Чоштепа» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Жўн» каналининг қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш 2,0 17,4

2019 йил декабрь

12.

Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг Кичик халқа автомобиль йўлига туташ қисмининг қирғоқларини ободонлаштириш 1,1 9,6

2019 йил декабрь

Тошкент ҳокимияти ушбу каналларга туташ ҳудудларда, замонавий ландшафт меъморчиликларини қўллаган ҳолда, аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиши белгиланган.

Хусусан, тематик хиёбонлар, амфитеатрлар, маданий кўнгилочар масканлари, спорт ва соғломлаштириш майдончалари, жумладан байдарка ва каноэда эшкак эшиш, югуриш ва велосипед йўлаклари, масканлари ҳамда енгил конструкциядаги умумий овқатланиш масканлари, “Wi-Fi” ҳудудлар ва мусиқали фавворалар барпо этилади.

Ремонт дороги в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажариладиган ҳудудлар белгилаб олинди

Шу билан бирга, каналларга туташ ҳудудларда “Book cafе” “Open air” кинотеатрлари, “Экстремал спорт турлари”, “Сунъий пляж” лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Бўзсув” каналининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида 800 метр масофада инвесторлар ҳисобидан “Гандола” қайиқларида сайр қилиш масканлари ҳам ташкил этилади.

Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида 4та экскаватор, 4та канал тозалаш махсус техникаси, моторли қайиқ, автокран, 2 та трайлер, 5та самосвал, мусор ва бензин ташувчи автомобиллар харид қилиш белгиланган.  

Қарорда айтилишига кўра, ушбу мақсадга жами 192 млрд сўм маблағ сарфланади. Ундан 111 млрд – инвесторлар маблағлари, 32- Республика бюджетидан ва 48 млрд  - маҳаллий бюджетлардан сарфлаш режалаштирилмоқда. Барча ишлар 2019 йил охирига қадар якунланиши керак.

Янгиликлар лентаси
0