Франциядаги университетда газ баллон портлади – видео

© AFP 2023 / ROMAIN CHANUПожар в кампусе университета в Лионе
Пожар в кампусе университета в Лионе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лион университетида ходимлари сўзларига кўра, бинода газ баллон портлаб кетди.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Пайшанба куни Франциядаги Лион университети биноларидан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда La Plume Libre Twitter саҳифасида хабар қилди.

Видеода портлашдан олдин бинодан қора тутут чиқаётганини кўриш мумкин.

Таълим муассасасида маълум қилишларича, бинода газ баллон портлаб кетди. Талабалар ва ходимлар эвакуация қилинди. Уч киши  енгил жароҳат олди.

Ҳозирги вақтда воқеа жойида ёнғин ўчириш хизмати ходимлари ишламоқда.

Янгиликлар лентаси
0