Сиёсат

Мирзиёев 20 январда Германияга боради ва Меркель билан музокара ўтказади

© AFP / WANG ZHAOПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выходит из самолета
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выходит из самолета - Sputnik Ўзбекистон
Кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган. 

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20-22 январь кунлари расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади.

Туризм
Ўзбекистон Германия фуқаролари учун визани бекор қилди

Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан музокаралар ўтказилади.

Кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалалар ўрин олган. 

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади. 

Мюнхен шаҳрида Ўзбекистон Президентининг Бавария Бош вазири Маркус Зёдер, шунингдек, Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликка оид икки томонлама қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала