Ҳодисалар

“Внуково” аэропортида 13 партия тақиқланган гўшт ва сут маҳсулотлари ушланди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМясоперерабатывающее предприятие АПХ "Мираторг" в Брянской области
Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Йўловчилар тегишли ҳужжатларни тақдим этишолмаган. Шу боис божхона ходимлари маҳсулотларни хавфли деб ҳисоблашган.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Россиянинг “Внуково” аэропортида жорий йилнинг 6 январидан 14 январигача  бўлган даврда божхона ходимлари Ўзбекистондан ветеринар сертификатсиз келтирилган 13 партия гўшт ва сут маҳсулотларини қўлга олишди. Бу ҳақда Москва ва Тула вилоятидаги Роспотребнадзор бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотига кўра, мутахассислар хавфли маҳсулотларни йўловчиларнинг қўл юкидан топишган.

Горожане во время празднования Дня садовода - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонлик йўловчиларга Россияга мева ва сабзавот олиб келиш тақиқланди

“Внуково” халқаро аэропортининг йўловчи терминалида Божхона иттифоқи ва Россиянинг амалдаги ветеринар қонунчилигининг ветеринар-санитар талаблари бузилган ҳолда келтирилган назорат остидаги маҳсулотларни ўтказиш тўхтатиб қолинди. Кўрсатилган вақт мобайнида (6-14 январь) Ўзбекистон Республикасидан келган йўловчиларнинг багаж ва қўл юкида 11 партия сут маҳсулоти ва 2 партия гўшт маҳсулотларини олиб кириш ҳолатининг олди олинди”, - дейилган минтақадаги Роспортребнадзор бошқармасининг хабарида.

Хабарда келтирилишича, ушбу эҳтимолий хавфли юклар Россиянинг амалдаги қонунчилигига биноан йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистондан келаётган йўловчилар учун багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишларига вақтинчалик чеклов ўрнатганди.

Нозирлар 2018 йилда жами 134 марта  карантинда бўлган маҳсулотларни киритиш ҳолатларини қайд этишган.  2017 йилда шунга ўхшаш ҳолатлар 190 марта кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0