Тошкент ва Теҳрон тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйишни муҳокама қилди

© Sputnik / СтрингерФлаг Ирана
Флаг Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур учрашувда 2018-йилдаги Ўзбекистон – Эрон мулоқоти сарҳисоб қилинди ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Мазкур учрашувда 2018-йилдаги Ўзбекистон – Эрон мулоқоти сарҳисоб қилинди ҳамда бошланган йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр  алмашилди.

“Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, ўзаро етказиб бериладиган товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, шунингдек инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, суҳбат давомида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини Теҳрон шаҳрида ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0