У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув

© Sputnik / Дильшода РахматоваИнспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова
Инспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мақсуда Хўжаназарова — Юнусобод тумани ИИБ аёллар масалалари бўйича инспектор. У кундан-кунга ўзбекистонлик аёлларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда: собиқ жиноятчилар, ёлғиз аёллар ва фоҳишалар Мақсуда туфайли тўғри йўлдан боришмоқда. Хизмат қийинчиликлари ва илк муваффақиятлар ҳақида ИИВ вакили Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар билан мулоқот қилди. Давлат раҳбари ташриф давомида ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш ва жиноятлар профилактикаси бўйича тизимни такомиллаштириш бўйича қатор тавсияларни берди. Президент ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида жиноятчиликнинг жойи ва тури бўйича чуқур маълумот бўлиши ва  давлат идоралари, жамоат ташкилотлари мунтазам бирга ишлашини мамлакатнинг тинчлик гарови деб ҳисоблайди.

Тактико-специальные учения по обеспечению безопасности в школах - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik репортажи: ўзбек милицияси идорасидаги ўзгаришлар

Давлат ўз навбатида ИИВ тузилмасини модернизациялаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўрмоқда. Юнусобод ИИБ бугунги кунда мутлақо ўзгарган. Баланд девор, панжаралар бу идорада энди йўқ, милиция ходимлари ва фуқаролар юзма-юз ўтириб гаплашишлари учун барча шарт-шароит ҳозирланган. Ҳатто, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон ускуналар жорий этилган. Тезкор навбатчилик қисми, профилактика бўлинмаси, тергов бўлинмаси, жиноят қидирув бўлинмаси, паспорт хизмати, психолог фаолияти, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам ва бошқа хизматлар бир жойда мужассамлашган.

Шунингдек, хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирча шунга ўхшаш амалиёт фақат Юнусободда жорий этилган. Лекин тез орада аёл испекторлар Шайҳонтоҳур  ва Олмазор туманларида ҳам ўз фаолиятларини бошлашади.

Sputnik Ўзбекистон мухбири инспектор Мақсуда Хўжаназарова билан суҳбатлашиб, аёл кишининг бу каби маъсулиятли, оғир ва нозик жинс вакилларига хос бўлмаган касбда фаолият юритиши қандайлигини тушунишга ҳаракат қилди.

Мақсуда мутахассислиги бўйича юрист. У 12 йил терговчи бўлиб ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига атиги бир ой бўлган. Мақсуданинг тан олишича, у бир кун келиб иш кабинетидан узоқлашиши ва халқ ичига кириб бориб, ҳеч бир муболағасиз, фуқаролик ва ижтимоий жасоратлар кўрсатишини ҳеч қачон ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаган.

- Мақсуда, ишингиз нимадан иборат ва одатдаги иш кунингиз нимадан бошланади?

- Ўзбекистон президентининг қарорига биноан, ҳар бир маҳалла ва туманларда хотин-қизлар ишлари бўйича катта инспекторлар таъсис этилган. Менинг ҳудудим 7 та маҳаллани ўз ичига олади (20 мингдан ортиқ аёл), ва ҳар бир маҳаллада биттадан инспектор ишлайди.

Сотрудник правоохранительных органов на фоне мечети - Sputnik Ўзбекистон
"Суперполиция": ўзбек милицияси қулай ва кўркам формага ўтиши кутилмоқда

Бизнинг асосий вазифамиз – жиноятчилик профилактикаси ва қайдда ёки маъмурий назоратда турган ёки муқаддам судланган аёлларни қўллаб-қувватлаш. Бу лавозимга тайинланганимга атига бир ой бўлди. Лекин бу ерда нақадар турли ва мураккаб кишилар яшашини аллақачон тушуниб етдим. Улар орасида фоҳишалар, қўшмачилар, таъқиқланган диний экстремик гуруҳларда бўлган аёллар, ёлғиз оналар, шунингдек, нотинч ва яхши оиладан бўлмаганлар ҳам бор. Фуқароларнинг шунга ўхшаш тоифаси билан иш олиб борамиз.

Биз уларнинг такроран бирор жиноятга қўл урмасликлари ва тўлақонли яхши ҳаётга қайтишлари учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз.

Менинг одатдаги иш куним ҳақида тўхталадиган бўлсак, у тезкор маълумотларни ўрганишдан бошланади. Бундан ташқари, мен ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар ишлари бўйича инспекторлар ҳамда домком ва кўча катталари билан ҳамиша алоқада бўламан. Шундан сўнг маҳаллага чиқиб, ишимни олиб бораман.

- Сиз шунча куч ва вақтингизни ажратаётган машаққатли хизматингизга турмуш ўртоғингизнинг муносабати қандай?

- (Жилмаяди) Мени тушунади. Бу учун ундан миннатдорман.

- Маҳаллаларда хотин-қизлар қўмитаси вакиллари бор, сизнинг ишингиз улар фаолиятидан нимаси билан фарқ қилади?

- Ҳа, маҳаллаларда турмуш муаммолари билан шуғулланишади, масалан, қайнона ва келин ўртасида бўлиб турадиган муаммо ва тортишувлар, ажрашиш шартлари, яқин қариндошлар ўртасидаги низоларни тартибга солишни ҳал қилишади. Аммо сўнгги пайтларда жойларда шунга ўхшаш муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун малакали, ҳуқуқий маълумотга эга мутахассислар етишмаслиги равшан бўлди.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ўзбек милицияси қандай бўлиши кераклигини айтди

Ҳозирда ҳар қайси маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган саволларни беришади: алиентларни қандай ундириб олиш мумкин, ажрашганда молу мулк қандай тақсимланади – квартира кимга қолади, болаларчи. Мен бой тажриба ва ҳуқуқшинослик маълумотига эга бўлган ҳолда, одамларга консултатив ёрдам ҳамда қонунчилик нуқтаи назаридан ҳар қандай саволга жавоб бера оламан.

- Мақсуда, қўлингизда бир даста қоғоз – ҳаётда янглишган аёллар рўйхати. Сиз уларни жиноятга қўл уришларига нима ундаганини ўрганиб чиқдингизми?

- Шубҳасиз, биз муаммони ҳал қилиш учун ҳар қандай аниқ ҳолатни таҳлил қиламиз. Амалиёт шуни кўрсатадики, кўпинча аёллар молиявий аҳволининг оғирлиги туфайли жиноятга қўл уришади. Эридан ажрашган, 2-3 нафар фарзанди бор ёлғиз она ёки турмуш ўртоғи ойлаб хорижга ишлашга кетиб, аммо бир тийин ҳам жўнатмаётган бир вақтда бир ўзи оиласини боқаётган аёлни кўз олдингизга келтиринг. У ахир нафақат болаларини таъминлаши, балки уларни едириб-ичириши, боғча ва мактаб пулларини тўлаш керак-ку. Шу ҳолатларда кўпчиликлари қонундан четга чиқиб, жиноятга қўл уришади.

Маҳаллалар бизга ишсизлар рўйхатини тақдим этади, биз эса бандликни таъминлаш марказларига ариза жўнатамиз. Кўп ҳолларда бу аёлларнинг бирор мутахассислиги бўлмайди, лекин ишлаш ва тайинли касбни эгаллаш истаклари бор. Биз ҳозир ҳокимият билан биргаликда тикиш ва пазандачилик курсларини ташкил қиляпмиз.

Сотрудники милиции около здания ЦУМа в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Милиция полицияга айлантирилса, нима ўзгаради? Экспертлар фикри

Мана (сурат ва ҳисоботларни кўрсатади) яқинда иккита фарзанди бор Умидага ёрдам бердик. Унинг ўзи мажруҳ, шунинг учун ҳамма жойда ишлолмайди. Лекин биз аёлнинг чиройли тўқиш қобилияти борлигини билдик. Умидани йигирилган ип билан таъминлаш учун ҳомийлар билан келишишга муваффақ бўлдик. У ўзи тўқиган молларни сотиб, даромад олиши мумкин. Мен унга маҳаллада тўқиш курсларини очишини ҳам маслаҳат бердим. Ишончим комилки, бу ҳунарни ўрганмоқчи бўлган қизлар топилади.

Бундай ёндашув ёрдам тариқасидаги маблағ ёрдамидан анча яхшироқ – инсон унинг меҳнати талабгар эканини кўради. Бу унга нафақат пул, балки қувонч ва ўз машғулотидан лаззат олиб келади.

Мен Умидани қўллаб-қувватладим ва унга фақат олға интилишини айтдим. Биз эса барча керакли ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз.

- Сиз рўйхатга олинганлар орасида енгилтак аёллар ҳам борлигини айтиб ўтдингиз. Улар билан қандай иш олиб борилади?

- Бирор муаммони ҳал қилиш учун унинг негизига назар солиш керак – нима учун бундай бўлди, қайси ҳолатлар аёлни бу ишга ундади, у қандай ҳаёт кечиради. Шунга ўхшаш аёлларнинг уйига келиб, ҳақиқий сабаб нимада эканлигини дарҳол англайсан.

Ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича турлича иш олиб борамиз. Аввалига вазиятни ўрганамиз, ундан кейин эса инсонни тўғри ҳаётга қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қиламиз.

Спецпроект Обучение планшетной грамоте для людей старшего возраста в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милиционерларига фуқаролар шахсини аниқлаш учун планшетлар берилади

Фоҳишалик билан шуғулланаётган қизларнинг кўпчилиги пойтахтга вилоятлардан келишган. Аксарият ҳолларда улар ота-оналарига энага, касалга қаровчи бўлиб ёки ресторанда ишлаб пул топябман, деб айтишади, ёки бўлмаса, ўқияпман, деб алдашади.

Биз биринчи навбатда шундай қизларни уйларига, оилаларига қайтаришга ҳаракат қиламиз. Агар кўнмасалар, иш бора-бора жиноий тус олса, қонун бузувчиларнинг ўзини огоҳлантиргандан сўнг бу масалани маҳалла муҳокамасига қўямиз. Фуқаролар йиғинида бу қизларнинг ота-оналарига қизлари ҳақиқатдан нима иш билан шуғулланаётгани ҳақида хабар қилишади. Қишлоқ жойларида эса, ўзингиз биласиз, ор-номус жуда кучли.

Шундан кейин кўпчилик иш топиш учун уйига қайтишга мажбур бўлади. Улар орасида кейинчалик ишлаб, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун олийгоҳга ҳужжат топширадиганлари ҳам йўқ эмас.

- Оилавий муаммоларни қандай ҳал қиласиз?

- Бизда муаммоли олилалар рўйхати бор. Улардан психолог ёки вояга етмаганлар бўйича инспектор билан биргаликда хабар оламиз. Шундай оиланинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида суҳбатлашамиз, айниқса, ажралиш хавфи ёки зўравонлик ҳолатлари гумони бўлса.

Начальник ГУВД Ташкента Курбанов Баходир - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Қурбонов: Милиция - энг олижаноб касб!

Мен ҳуқуқшунос сифатида уларнинг муаммоларини тинглашим, маслаҳат беришим мумкин, лекин психологнинг роли бошқа. Шунинг учун бундай учрашувларнинг ҳар биридан сўнг психолог менга биз хабар олган аёл хусусида тавсиялар беради, масалан, у қандай ҳолатда, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор-йўқлиги ва бошқа хусусда айтади. Шулар асосида бу вазиятда қандай ёрдам бериш кераклиги ҳақида қарор қабул қиламиз.

Шуни қайд қилмоқчиманки, бизнинг барча еттида маҳалламизда ўтган йили ва жорий йилнинг икки ҳафтаси мобайнида бирорта ҳам ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмади.

Бундан ташқари, биз ота-онаси ёки бошқа қариндошлари ишлашга кетган оилаларни алоҳида назорат остига олдик. Бу тегишлича эътибор ёки молиявий ёрдамсиз қолган аёллар ва болаларга зудлик билан ёрдам бериш мақсадида ташкиллаштирилган.

- Одамларнинг ишингизга бўлган муносабати қандай? Улар билан тил топишиш имкони бўляпдими?

- Мен сўнги бир ой ичида жуда кўп хулосалар чиқардим: инсон ўз ишини, касбини севса, у кўп нарсаларга эришиши мумкин экан. Уйма-уй юриб, одамларга оз бўлсада ёрдам берганимда, улар кўзларида жиққа ёш билан миннатдорлик билдиришади. Одамлардан кейинги пайтларда: "Наҳотки, сиз, милиция ходимлари шундай бўлишингиз мумкин?", деган гапларни жуда кўп эшитаяпман. Тан оламан, кўп йиллар давомида кабинетда ўтириб ишладим, лекин бир даста қоғоз билан ишлаш бошқа экан, халқнинг ичига кириб бориб ишлаш ва уларнинг турмуш тарзини кўриб, хулоса чиқариш бошқа экан. Биз энди халқнинг ташвиш ва муаммоларини тушуна бошладик. Мен ўзимни ҳақиқатдан фойдали инсон эканлигимни ҳис этиб, ҳатто кичик ютуқларимдан ҳам севинишни ўргандим.

Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев милиция ходимлари нега халққа яқинлаштирилганини тушунтирди

- Сиз ўзбек аёлларига ҳаётнинг қийин вазиятларига тушиб қолмасликлар учун қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда аёлларимиз ўз фарзандларига кўпроқ вақт ажратишларини истардим. Ўзим икки фарзандни тарбиялайман, шу боис мамлакатимиз келажаги ва давлатимизнинг ижтимоий фаровонлиги ёш авлодга боғлиқ эканини жуда яхши биламан.  

Агарда аёлларда муаммолар юзага келса, эшигимиз ҳамиша очиқ. Биз аллақачон йигирма тўрт соатли режимга ўтганмиз, келишсин, бизнинг мутахассисларимиз уларга ёрдам беришади. Биз бу йил рўйхатда турган ҳамма аёлларни иш билан таъминлашни, турмуш қурмаган ёки ёлғизларни турмушга беришни, энг асосийси эса улар ҳаётига соғлом муҳитни киритмоқчимиз.

Янгиликлар лентаси
0