Владимир вилоятида Ўзбекистон товарлари учун логистика маркази қурилади

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Владимир вилояти губернатори билан марказ қурилиши борасида келишиб олган, айни вақтда томонлар зарур ҳужжатларни тайёрлашмоқда

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Владимир вилоятида ўзбек товарлари экспорти учун логистика маркази бунёд этилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси.

Президенты Узбекистана и РФ об экономических итогах переговоров в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ҳақида нималарни айтишди

Марказ қурилиши борасида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Владимир вилоятига сафарида вилоят губернатори билан келишиб олган.

"Икки давлат ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга етказиб бериш учун улгуржи-тақсимлаш марказларини таъсис этиш таклифи илгари сурилган",- деб хабар қилади элчихона.

Марказ қурилиши вақтинчалик ҳаражатларни сезиларли камайтириш ва ўзаро савдо ҳажмларини ошириш имконини беради. Айни вақтда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган.

Элчихона хабарига кўра, Владимир вилоятининг Ўзбекистон билан товар айланмаси 2018 йилнинг 10 ойида 24,1 млн долларни ташкил қилган. Ўзбекистон корхоналари Владимир вилоятига замонавий енгил автомобиллар, текстил ва чарм-пойабзал маҳсулотларини, электрика ва механик ускуналар, хўжалик моллари ва бошқа товарлар экспортини кенгайтириши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0