Ўзбекистонда 2018 йилда эгизаклар статистикаси ва энг оммавий исмлар

© JOEL SAGET / AFPНоворожденный
Новорожденный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда ўғил ва қиз болаларга энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. 2018 йилда ўғил ва қиз болаларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Чақалоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой: Андижонда 4 эгизак дунёга келди

"Ҳуқуқий ахборот" телеграм-боти хабарига кўра, ўтган йил давомида 7785 нафар ўғил болаларга Мустафо, 7030 нафар қизларга эса Солиҳа дея исм берилган. Шунингдек, республика бўйича туғилган эгизаклар сони ҳам айтилган.

Ўзбекистонда 2018 йилда 14 176 нафар эгизаклар дунёга келган. Энг кўп эгизаклар (1782 нафари) Самарқанд вилоятида туғилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистонла чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина (5678) ва Азизбек (5674) бўлган.

Республикада 2017 йилда 14382 нафар эгизак туғилган. Бу умумий туғилишларнинг 1,9 %ни ташкил қилади.

Шунингдек, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 46,3 минг бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб мос равишда туғилиш коэффициенти 1000 аҳолига нисбатан 18,6 промиллени ташкил этди ва 2017 йилга нисбатан 0,9 га (2017 йилнинг мос даврида 17,7 промилле бўлган) ўсган.

ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 20,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8,2 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 га ўсган.

Янгиликлар лентаси
0