Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Ангела Меркель ҳамда бундестаг раҳбари Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркелнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

“Учрашув ва музокарлар натижасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек хабарда иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан, Ўзбекистон халқининг манфаатини таъминлаш йўлида катта мақсадлар кўзлангани ҳам айтиб ўтилган.

Правительства Германии и Узбекистана заключили соглашение о финансовом сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Германия ҳукумати Ўзбекистонга 12,3 миллион евро ажратади

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Германияга расмий ташрифи 22 январга қадар давом этади. Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Ангела Меркель ҳамда бундестаг раҳбари Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади.

Бу Ўзбекистон президентининг ЕИ мамлакатларига бўлган иккинчи ташрифи бўлади. Ўтган йилнинг октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала