Дунёда

Қозоғистон ўз автомобил маркасини яратишга киришди

© Sputnik / Олег Золото / Фотобанкка ўтишСборка автомобилей на конвейере сварочного цеха
Сборка автомобилей на конвейере сварочного цеха - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон миллий автомобиль брендини Хитойнинг Jac корпорацияси билан биргаликдя яратиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Қозоғистон ўз автомобиль брендини яратиш йўлида дастлабки ишларни бошлаб юборди, деб хабар қилди Қозоғистон Автомобиль бизнеси ассоциацияси  раиси Андрей Лаврентьев  Kazinform нашрига.

“Бу, Ўзбекистоннинг Uz-Daewoo ёки Россиянинг  Lada автомобиллари каби, Қозоғистоннинг ўз автомобил маркаси бўлади. Ушбу йўналишдаги ишлар қачон тугатилишини айта олмайман, лекин Ҳукумат аниқ мақсадни олдимизга қўйди. Асосийси – сармоядорлар ҳам ушбу лойиҳага қизиқиш уйғотмоқда. Яқин келажакда ҳамюртларимизни яхши янгилик билан хурсанд қилсак ажаб эмас”, - деди  Лаврентьев матбуот анжуманида.

Лаврентьев айтишига қарагандан, Қозоғистон миллий автомобили Хитойнинг Jac корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин. Компания ушбу лойиҳани ўз маблағидан молиялаштиришга ҳам тайёр.

Производство обновленного Hyundai Solaris в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Қозоғистон компанияси Ўзбекистонда Hyundai енгил машиналарини сотади

Қозоғистон автомоблининг номи ва унинг қачон бозорга чиқиши ҳам ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қозоғистонда Lada, Kia, Hyundai, Skoda, Chevrolet ва Iveco номли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда, лекин ўз автомобил бренди Қозоғистонда ҳеч қачон бўлмаган.

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йил Қозоғистонда 60 минг дона янги автомобил сотилган. Улардан ярми – Республика ичида ишлаб чиқарилган автомобиллар. 2017 йилга нисбатан автомобил савдоси ҳажми 24 %га ўсган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала