Викентий Ўзбекистонда христианлар чиқиштирилмаслиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМитрополит Викентий
Митрополит Викентий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викений Sputnikга берган интервьюда ОАВларида республикадаги православ христиантларини чиқиштирилмаслиги юзасидан пайдо бўлган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини маълум қилди.

Руҳонийнинг сўзларига кўра, давлат барча дин вакилларига ҳурмат билан муносабат қилади.

Пасхальное богослужение в храме Христа Спасителя - Sputnik Ўзбекистон
Пасха - православ насронийларининг энг улуғ байрами

Open Doors инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот Ўзбекистонни христианларни чиқиштирмаслик даражада юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритди ва 50 та давлатдан 17-чи ўринга жойлаштирди.

Рўйхатга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича қўшнилари — Тожикистон (29-ўрин) ва Қозоғистон (34-ўрин) кирган.

Кўп конфессияли ва кўп миллатли Россия рўйхатда 41-ўринни эгаллаган. Россиялик экспертлар бу рейтингни сиёсийлаштирилган деб атади ҳамда КХДРда деярли ҳеч қандай христиан йўқлигини, шунинг учун мазкур мамлакатни рўйхатга киритишнинг ўзи нотўғрилигини билдирди.

Турли миллатлар ва динларга нисбатан бағрикенглик ва ҳурмат билан муносабатда бўлган Ўзбекистондаги ҳозирги вазият мазкур рўйхатга умуман тўғри келмайди.

20 январь куни Тошкентда бўлиб ўтган Чўқинтириш маросимида Ўзбекистон Викентийси хорижий ташкилотнинг ушбу маълумотлари бўйича ўз фикрларини билдирди.

“Мен шуни ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистонда бунга яқин бўлган ҳеч нарса йўқ. Ўзбекистон барча анъанавий динларга ҳурмат билан қарайди, айниқса, христиан динига, бунинг устига христиан дини энг қадимий динлардан бири саналиб, мамлакатда дин вакиллари сони бўйича ҳам иккинчи ўринда туради.

Республикада ўтган Рождество ва Чўқинтириш байрамлари бу ерда православларнинг қай даражада ҳурматга сазовор эканлигини яна бир бор исботлайди... Барча хавфсизлик хизматлари бизга ғамхўрлик кўрсатиб, барча байрамларни муносиб нишонлашимизни таъминлади”, — дейди метрополит.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон президентига христианларга доимий эътибор ва мамлакатда тарғиб этилган халқлар ўртасида бағрикенглик ва дўстлик сиёсати учун ҳам миннатдорлик изҳор этди.

Янгиликлар лентаси
0