Жамият

Германия компанияси Тошкентда “Диснейленд” қуришни режалаштирмоқда

© Sputnik / Natalia Seliverstova / Фотобанкка ўтишПарк развлечений "Диснейленд". Архивное фото
Парк развлечений Диснейленд. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Германия компанияси замонавий меҳмонхоналар, савдо-сотиқ ва “Диснейленд” каби кўнгилочар марказларни қуришни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. “Rimc Hotels And Resorts” компанияси пойтахтда Дисней-ленд қуриш таклифини билдирди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикхўжаев ҳамда Германиянинг “ Rimc Hotels And Resorts ” компанияси раҳбари Герт Прантнер иштирок этди.

Унда Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантириш ва компания билан ҳамкорлик ўрнатиш хусусида сўз юритилди. Ҳамкор компания раҳбари пойтахтда замонавий меҳмонхоналар, савдо-сотиқ ҳамда Дисней-ленд каби кўнгилочар марказларни қурилишига қизиқиш билдираётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда компания ва ҳокимлик ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш таклифи ҳам киритилди. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли таклифлар ишлаб чиқилди.

Маълумот учун, 30 йиллик тарихга эга компания дунё миқиёсида етакчи халқаро меҳмонхоналар оператори ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала