Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди

© Пресс-служба президентаШавкату Мирзиёеву показали надписи на Рейхстаге
Шавкату Мирзиёеву показали надписи на Рейхстаге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида ўзбекистонлик аскарлар томонидан 1945 йилда қолдирилган ёзувларни кўрсатишди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 21 январ куни Берлинда Бендестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев и Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Меркел учрашуви: Ўзбекистон ва Германия 8 миллиард евролик келишувга эришди

Учрашув давомида Ўзбекистон президентига Бундестаг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди ва унинг тарихий қисми бўйлаб экскурсия уюштирилди. Маълумот учун: Бундестаг биноси 1999 йилга қадар Рейхстаг деб аталган.  

Экскурсия давомида Иккинчи жаҳон уруши вақтида ўзбекистонлик аскарлар томонидан, Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди. 1945 йилнинг май ойида қолдирган кўплаб ёзувлар орасида “Ташкент” деган ёзув ва ўзбек аскарларнинг исми шарифлари ҳам бор ҳам бор.

© Пресс-служба президента УзбекистанаНадпись "Ташкент" на стене Рейхстага
Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди - Sputnik Ўзбекистон
Надпись "Ташкент" на стене Рейхстага

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёвнинг Германия ташрифи 22 январга қадар давом этади. 22 январь куни Ўзбекистон президенти Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

© Пресс-служба президентаЗдание Бундестага
Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди - Sputnik Ўзбекистон
Здание Бундестага
Янгиликлар лентаси
0