Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бавария бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с Премьер-министром Баварии Маркусом Зёдером
Шавкат Мирзиёев встретился с Премьер-министром Баварии Маркусом Зёдером - Sputnik Ўзбекистон
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида илғор немис технологияларини янада кенг жорий этишдан манфаатдор эканлигини таъкидладилар.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Бавария Бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.  

Ўзбекистон президенти фахрий меҳмонлар китобига имзо қўйди.

Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Маркус Зёдерни Германия Христан-социал иттифоқи раиси этиб сайлангани билан табриклаб, унинг ушбу юксак мартабадаги фаолияти икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашишига ишонч билдирди. 

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с Премьер-министром Баварии Маркусом Зёдером
Шавкат Мирзиёев Бавария бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев встретился с Премьер-министром Баварии Маркусом Зёдером

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан музокаралар давомида ўзаро англашувга эришилгани ва ҳамкорлик лойиҳалари қўллаб-қувватланганини таъкидлади. 

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с Премьер-министром Баварии Маркусом Зёдером
Шавкат Мирзиёев Бавария бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев встретился с Премьер-министром Баварии Маркусом Зёдером

Германия билан муносабатлар анъанавий равишда илғор ва кўп тармоқли хусусиятга эга бўлиб, ҳамкорлик соҳаларининг кенг кўламини қамраб олади. Хусусан, икки давлат ўртасида салмоқли шартнома-ҳуқуқий база шакллантирилган.

Бавария бош вазири Маркус Зёдер Шавкат Мирзиёевни Мюнхенда кўриб турганидан мамнун эканини билдириб, Германия билан Ўзбекистон ўртасида имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат манфаатларига хизмат қилиши, савдо-иқтисодий соҳадаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўзаро муносабатларнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлишини қайд этди. 

Ўзбекистоннинг Бавария билан муносабатлари узоқ тарихга эгалиги қайд этилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида илғор немис технологияларини янада кенг жорий этишдан манфаатдор эканлигини таъкидладилар.

Парк развлечений Диснейленд. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Германия компанияси Тошкентда “Диснейленд” қуришни режалаштирмоқда

Маданий-гуманитар алоқалар, олий таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Германия компаниялари билан Ўзбекистонда юқори технологияли корхоналар очиш, транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, савдо-сотиқ ва қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бавария бош вазири Маркус Зёдер президент Шавкат Мирзиёевга Германия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳалари ва таклифларига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли бизнес шерикликдан ғоят манфаатдор эканини қайд этди. 

Президент Бавария бош вазирига Германия музейларида сақланаётган Ўзбекистон тарихий ёдгорликлари ҳақидаги китоб-альбомни совға қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала