Дунёда

Океан тубига саёҳат: Мовий туйнук сирлари очилди

CC0 / United States Geological Survey / Great Blue Hole, Coast of Belize - a phenomenon of Karst topography.Большая голубая дыра — крупная голубая дыра, расположенная в центре Лайтхаус-Рифа, атолла в составе Белизского барьерного рифа.
Большая голубая дыра — крупная голубая дыра, расположенная в центре Лайтхаус-Рифа, атолла в составе Белизского барьерного рифа.  - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур океаншунос Фабьен Кустонинг невараси ва Ричард Брэнсон кўп соат давомида Мовий туйнукда бўлишди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ричард Брэнсоннинг Белиз соҳилида жойлашган Катта мовий туйнукка қилган экспедицияси океан тубида пластик чиқиндилар борлиги аниқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди, Daily Mail нашри хабарига асосан.

Тело кашалота  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўлик кашалот ошқозонидаги буюмлар одамларни даҳшатга солди

Мовий тунук илгари технологик чеклов туфайли тадқиқ этилмаган. Бир вақтлар у қуруқликда жойлашган эди, аммо қарийб 10 минг йил олдин, сўнгги музлик даврининг охирида сув остида қолиб кетади.

Ричард Брэнсон ва машҳур океаншунос Фабьен Кустонинг невараси кўп соат давомида Мовий туйнукда бўлишди.

Брэнсон ўзининг блогида қуйидаги сўзларни ёзди: “Океаннинг асосий душманлари – бу иқлим ўзгариши ва пластик. Афсуски, 120 метрлик чуқурликда биз океаннинг ҳақиқий балоси - пластик шишаларни топдик”.

Катта мовий туйнук – Лайтхаус-Риф марказида жойлашган йирик мовий туйнук. Сиртда туйнукнинг диаметри 300 метрни, чуқурлиги эса 124 метрни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала