Тожикистон милицияси полицияга айлантирилмоқда

© SputnikТаджикские милиционеры
Таджикские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги форма намуналари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга баҳорда тасдиқ учун киритилади

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга мамлакат милиция ходимларининг янги формасини тақдим этишади, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.

Сотрудник правоохранительных органов на фоне мечети - Sputnik Ўзбекистон
"Суперполиция": ўзбек милицияси қулай ва кўркам формага ўтиши кутилмоқда

Тожик милициясининг янги формаси мамлакат етакчисига баҳор фаслида тасдиқлатиш учун олиб кирилади.

Милициядаги ислоҳотлар масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи Фарҳодбек Шодмонзод сўзларига кўра, янги формани аввало Душанбедаги патрул-пост хизмати ходимлари, автоинспекторлар кийишади.

Таъкидланишича, янги формада "милиция" ўрнига "полиция" деб ёзилган бўлади.

Милиция формаси бўйича танлов 2018 йил сентябрь ойида старт олган. Танлов иштирокчилари, милиция формасининг янги кўринишдаги қишки намуналари, демисезон курткалар, кителлар, шимлар, юбкалар, бош кийимлари ва пойабзалларини яратишлари керак эди.

Янгиликлар лентаси
0