Жонга тегди: Малайзия қироли 2 ойлик никоҳдан сўнг рус модели билан ажрашмоқда

© Фото: twitterПобедительница конкурса красоты «Мисс Москва – 2015» Оксана Воеводина вышла замуж за короля Малайзии Мухаммеда V
Победительница конкурса красоты «Мисс Москва – 2015» Оксана Воеводина вышла замуж за короля Малайзии Мухаммеда V - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Малайзия қироли Муҳаммад V ва рус модели Оксана Воеводина ҳиссиётлар сўнгани ва тез-тез бўлаётган жанжал туфайли ажрашишга қарор қилдилар, деб хабар қилмоқда дунё ОАВлари

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Малайзия қироли Туанку Муҳаммад V Келантан Султон р"Мисс Москва" унвонига эга рус модели - Оксана Воеводина билан ажрашишга қарор қилди.

Индийская актриса и экс-мисс мира Приянка Чопра вышла замуж  - Sputnik Ўзбекистон
Ҳашаматли ва антиқа: собиқ “Дунё гўзали” Приянка Чопранинг тўйи нима билан эсда қолди

Икки ой олдин никоҳдан ўтган жуфтлик муносабатлари дарз кетгани айтилмоқда.

Баъзи маълумотларга кўра, ёш келин-куёлар ҳис-туйғуларига совуқлик оралаган, улар тез-тез жанжаллашишмоқда.

Айни вақтда барча томонлар ажрим жараёни учун ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 49 яшар Малайзия қироли ва 25 яшар россиялик соҳибжамолнинг никоҳ тўйи 22 ноябрда Подмосковьеда бўлиб ўтган. Тўй маросимида меҳмонларга фақатгина ҳалол егуликлар узатилган, спиртли ичимлик берилмаган.

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишФинал конкурса "Мисс Москва 2015"
Жонга тегди: Малайзия қироли 2 ойлик никоҳдан сўнг рус модели билан ажрашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Финал конкурса "Мисс Москва 2015"

Шунингдек, январь ойи бошида Муҳаммад V ўз хоҳишига кўра тахтдан воз кечаётгани ҳақида эълон қилинган эди. Қирол нима сабабдан бундай қарорга келгани очиқланмаган.

Янгиликлар лентаси
0