Ўзбекистонда разведкачиларни тайёрлайдиган олийгоҳ ташкил этилди

© Sputnik / Антон КурилкинУзбекские военнослужащие во время конкурса "Тропа разведчика"
Узбекские военнослужащие во время конкурса Тропа разведчика - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади, деди Спутник мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига асосан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳада ҳарбий-илмий тадқиқотларни ташкиллаштириш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

Қўшинларда 1992—1993 йиллардан бери биринчи марта тунги вақтда парашютдан сакраш, сув сатҳига сакраш, гуруҳ бўлиб учиш машқлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Фото
2018 йил: Ўзбекистон армиясининг энг ёрқин воқеалари

Ўзбекистондаги ушбу ҳарбий институт Мудофаа вазирлигининг давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, у олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати вакили.

Булар, алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги; ҳаво ҳужумидан мудофаа зенитҳ-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.

© Министерство обороны УзбекистанаВ Узбекистане открылся первый военный институт
Ўзбекистонда разведкачиларни тайёрлайдиган олийгоҳ ташкил этилди - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане открылся первый военный институт

Шунингдек, янги ташкил этилган ҳарбий институт Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартнома бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала